«O'ZSTANDART» AGENTLIGI

«SAMARQAND SINOV VA SERTIFIKATLASHTIRISH MARKAZI» DAVLAT KORXONASI

Ishonch telefoni :
(+998 66) 222-09-07

“Самарканд синов ва сертификатлаштириш маркази” Давлат корхонаси томонидан 2018 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида таҳлилий

МАЪЛУМОТ

 

  • ХИЗМАТЛАР
  • Маҳсулотларни сертификатлаштириш ва инспекцион назорат бўйича

Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш бўйича 2018 йил 9 ой давомида
1954  та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилган бўлиб, шулардан:

Ишлаб чиқаришга 697 та мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

  • 3-схема бўйича 123 та;
  • 4 схема бўйича 215 та;
  • 7-схема (партия) бўйича 1076 та;
  • 8 схема (дона) бўйича 531 та;
  • тан олиш 9 та;

Партиядаги маҳсулотлардан экспортга 24 та мувофиқлик сертификати 43 млн 149 минг маҳсулотга, импортга 283 та сертификат 141 млрд 087 млн сўмлик маҳсулотга расмийлаштирилган.

Сертификатланган маҳсулот устидан “Мезон” инспекцион органи томонидан инспекцион назорати 197 та корхоналарда ўтказилган. Шулардан: 39 та сертификатлар тўхтатилган72 та сертификатларнинг барчаси корхона хатига асосан бекор қилинган.

  • Сифат тизимларини жорий этиш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сонли Қарори ижроси юзасидан Самарқанд вилоятидаги 1229 та корхоналарда 2017-2020 йилларда  халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежменти тизимларини жорий этиш белгиланган.

2017 йилда 280 та белгиланган. 2017 йил якунида 290 та корхоналар (103,5%) сертификатлаштирилган. Шулардан 34 та корхона халқаро даражада. 74 та корхоналар экспортёрлар.

2018 йилда 297 та корхоналар сертификатлаштирилиши белгиланган эди жорий йил 9 ой якунида барча корхоналар билан шартномалар имзоланган ҳамда 255 та корхоналар (йиллик режага нисбатдан 85,7 %да, 9 ойлик режа 145 %да 76 та корхона ортиғи билан) сертификатлаштирилган.

Шулардан: ИСО 9001 стандарти бўйича 254 та корхоналар, ИСО 22000 стандарти бўйича 1 та “ECO LIFE FRUITS” МЧЖ корхонаси сертификатланган.

  • Метрология соҳасида 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сонли “Тиббиётда қўлланиладиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш бўйича 3 турдаги ускуналар ҳарид қилинди ҳамда мутахассислар малакасини ошириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳисоблагичлар қиёслаш режасининг 2018 йил 9 ойликда бажарилиши бўйича маълумот

  • Ҳисоблагич тури
  • Режа 
  • Ҳақиқатда 
  • % ҳисобида
  • 1
  • Маиший ҳисоблагичлар
  • 1.1
  • Газ
  • 23946
  • 23969
  • 100,1
  • 1.2
  • Сув
  • 21690
  • 21704
  • 100
  • 1.3
  • Электр
  • 29176
  • 29196
  • 100
  • 2
  • Бошқа ўлчов воситалари
  • 2.1
  • Бошқа УВ
  • 53694
  • 56762
  • 105,7
  • ЖАМИ
  • 128506
  • 131631
  • 102,4











Синов ишлари юзасидан

Марказда 2 та аккредитланган синов лабораторияси 4 та йўналишларда синов ишларини олиб боради

  • Аккредитланган Физик-кимёвий синовлар (ФХИ) лабораторияси (физик-кимёвий синовлар)
  • Синов лабораториялари (КИЛ) комплекси (машинасозлик, радиоэлектротехника, физик-механик синовлар) шулар жумласидан.
  • 2018 йил 9 ой давомида амалга оширилган синовлар тўғрисида маълумот
    • Ишлар номи
    • Жами сони
    • ФХИ
    • КИЛ
    • 1
    • Синовлар сони
    • 4315
    • 2602
    • 1713
    • Шулардан:
    • 2
    • Номувофиқ синовлар сони
    • 58 (1,3%)
    • 4 (0,15 %)
    • 54 (3,15 %)
    • 3
    • Назорат идоралари мурожаати бўйича синовлар
    • 104
    • 2
    • 102

    Синов базасини ривожлантириш мақсадида 2018 йил 9 ой давомида 9 турдаги ускуналар харид қилинди.

    Махсулотни экспорт килишга кўмаклашиш бўйича

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3377-сонли қарори ижроси юзасидан вилоятда 110 та мева сабзоват экспорт қилаётган корхоналар бўлиб 230,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, 9 ой якунида 78,1 миллион долларлик  маҳсулот экспорт қилиниб, режага нисбатдан 34 % да бажарилган.

    1

    Курсатилган консультатив хизмат

    87 (шулардан)

    2
    Ўтказилган семинарлар

    21

     

    Стандартлаштириш

    37

    Метрология

    4

    3
    Оммавий ахборот (ТВ ва радио) оркали чиқишлар

    8

    Сертификатлаштириш

    13

    Кадоклаш ва ёрлиқлаш

    15

    4
    Мақолалар чоп этиш

    8

    СМК

    7

    Бошқа масалалар

    11

     

    Бирлашган миллатлар ташкилоти Европа иқтисодий комиссиясининг халқаро  стандартлари ва Халқаро соғлиқни  сақлаш  ташкилотининг  (ФАО/ВОЗ) “Кодекс Алиментариус” озиқ-овқат ва қишлок хўжалик маҳсулотлари бўйича стандартларини ишлаб чиқариш ва экспортёр корхоналарга етказилиши таъминлаш мақсадида стандартлар билан танишиб чиқиш мақсадида вилоятдаги 148 та мева-сабзавот экспорти билан шуғилланган корхоналарга тарқатилди натижада 34 та корхоналарда ушбу стандартлар жорий этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3509-сон қарори билан тасдиқланган Кириш туризмини янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 14 банди ижроси юзасидан маҳаллий маҳсулотлар экспортчилари томонидан ўрамларда, техник паспортларда, экспорт қилинувчи маҳсулотларни қўллаш бўйича йўриқномаларда этикеткадан фойдаланиш бўйича O’zDSt 3284:2017 давлат стандарти талабларини вилоятдаги 265 та барча экспортёр етказилди ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш маълум қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3586-сонли қарори ижроси юзасидан лимон маҳсулотини халқаро талаблар ва стандартларга мос келадиган ҳолда саралаш, калибрлаш ва қадоқлаш йўли билан экспортга чиқаришдан олдин тайёрлаш ишларини ташкил этиш мақсадида тавфсиявий тақдимот ишлаб чиқилди (ЕЭК ООН FVV-14 стандарти асосида) ҳамда жойлардаги етиштирувчи ҳамда ишлаб чиқарувчиларга етказиш ва тарғиб қилиш мақсадида вилоят ҳокимлиги (27.04.2018 й 547-сонли), вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (27.04.2018 й 546-сонли ҳамда бошқарманинг 02/13-561-сонли жавоб хати) билан ҳамкорликда етказилмоқда.

    Марказ томонидан “Ургут Эркин Иқтисодий Зонаси”да фаолият юритаётган экспорт қилувчи ва хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун “Замонавий халқаро муносабатлар, ISO 9001:2015 “Сифат менежменти тизимлари”, ISO 22000 “Озиқ овқат хавфсизлиги”, ИСО 50001 “Энергоменеджмент”, ИСО 14001 “Экологик менеджмент” хамда “Аудит орқали ишлаб чиқаришнинг юксалиши” мавзуларида доимий семинар тренинг ўтказилмоқда.


    • ХОДИМЛАР БИЛАН ИШЛАШ
  • 2018 йилнинг 9 ойлиги давомида марказнинг 23 нафар мутахассислар малака ошириш курсларида ва семинар тренингларда иштирок этдилар. Шундан 17 нафари  СМСИТИда, 6 нафари чет давлатлардаги семинар тренингларда ўз малакасини оширишди.

    Шундан:

     4 нафар мутахассислар сертификатлаштириш соҳаси бўйича,

     6 нафар мутахассислар синов лабораториялари бўйича,

     13 нафар мутахассислар метрология текшируви йўналиши бўйича,

              Чет элда :  2018 йилнинг февраль ойида Россия Федерацияси “Автомобил ва автомотор илмий тадқикот институти” (НАМИ) қошидаги автополигонда 2 нафар синов лабораторииялари мутахассислари ўз малакасини оширдилар.

             Сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш идорасидан 1 нафар ходим, экспортга кўмаклашиш бюросидан 1 нафар ходим ва синов лабораториялари компексидан 1 нафар ходимлар 2018 йилнинг июль-август ойларида Хитой Халқ Республикасида семинар тренингларда иштирок этишди.

            Озиқ овкат синаш лабораториясидан 1 нафар мутахассис Латвиянинг Рига шаҳридаги BIOR илмий тадқиқот институтида ташкил этилган  “Озиқ-овқат маҳсулотларини лаборатория синовларидан ўтказишда Европа иттифоқининг талаблари” мавзусидаги семинар тренингда ўз малакасини оширдилар.

             Амалиёт ўташ ва тажриба алмашиш : Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳри “Алматы - стандарт” сертификатлаштириш марказида 2 нафар сертификатлаштириш бўлимидан ва 1 нафар озиқ овкат синаш лабораториясидан мутахассислар тажриба алмашдилар. “Ўзстандарт” агентлигида 1 нафар мутахассис, “РССМ”да 1 нафар мутахассислар ижро назоратини ташкил этиш йўналишида ҳамда  2 нафар мутахассислар “ЎзММИ”да амалиёт ўташди.  1 нафар мутахассис сифат менежменти тизимлари йўналишида “Ўзстандарт” агентлигида амалиётда иштирок этди.       

    “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасида  2018 йилда эксперт-аудитор мутахассислар сони 13 тани ташкил этиб, яна 3 нафар мутахассисларнинг эксперт аудиторликка номзод сифатида тегишли ҳужжатлари «Ўзстандарт» агентлигига топширилди. Қўшимча 3 нафар мутахассислар номзод сифатида тайёрланмоқда.

    Халқаро эксперт аудиторликка номзод сифатида 5 нафар малакали мутахассислар (К.Муродов, М.Асатуллаева, М.Турдикулов, Ф.Шакирова, Ж.Дусназаровлар тайёрланмоқда)

                Шундан 1 нафари «Ҳалол» стандарти бўйича, 2 нафари Турк стандартлари институтида ISO/IEC 9001-2015 стандарти бўйича малакасини оширди. 1 нафар ходимни 2018 йилнинг ноябрь ойида 17025 стандарти бўйича ўқитиш ишлари режалаштирилган.    Номзодлардан 3 нафар ходим Турк стандартлари институтида илғор тажрибалар билан танишиш ишлари ташкил этилган. 2 нафар ходим Белоруссия давлатидаги  БГИПКда ўз малакасини оширган.     

            


    • ОАВ БИЛАН ИШЛАШ
    •  
  • Марказ томонидан ОАВга чиқишлар жами 42 маротаба амалга оширилган:

    телевидение – 4 маротаба;

    радио – 3 маротаба;

    журнал ва газеталар – 8 маротаба;

    интернет оммавий нашрлари – 3 маротаба;

    Турли семинарлар – 24 маротаба;

    Жойлардаги сайёр учрашувлар 12 маротаба


    •  
    • СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
  •  

    “Ургут” эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) билан ишлаш

    Марказ томонидан корхоналарни ўрганиш паспорти тайёрланди ҳамда тегишли топшириқ билан Ургут илмий ишлаб чиқариш филиалига ижрога қаратилиши натижасида Ургут Эркин иқтисодий зонасига жами 65 та корхоналар ўрганиб амалий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди, ушбу корхоналарда ўтказилган ўрганиш натижаларида қуйидагилар аниқланди:

    24 та корхона учун ажратилган ер майдонларида курилиш ишлари олиб борилмокда.

    Шундан 1 та лойихада курилиш ишлари якунланган.

    5 та лойихада  курилиш ишлари 40% бажарилган.

    4 та лойихада  курилиш ишлари 70- 80% бажарилган.

    4 та лойихада  курилиш ишлари 90-100% бажарилган.

    6 та "MAROQAND KABEL INVEST" МЧЖда кабел ва LED лампалари, “Sam Dry Fruts” МЧЖда сендвич панеллар, "AGRO DRY FRUITS" МЧЖ  пайпок ва нотукима махсулотлари, “ALFA MAX ALLIANCE МЧЖда пайпоқ махсулотлари, “SALIM BIZNES BARAKA” МЧЖда бир марталик сокол олиш устараси, МЧЖ "SMART HYGIENE FACILITIES  МЧЖ"да болалар учун турли пайпоклар, гигиеник воситалар ва болалар тагликлари махсулотлари  ишлаб чикарилмокда.

    5 та корхонада сифат менежменти тизими жорий этилиб, сертификатлаштирилган;

    2 та  "AGRO DRY FRUITS" МЧЖ, "SAM DRY FRUITS" МЧЖ корхоналари билан сифат менежмент тизимлари жорий этиш юзасидан марказ билан шартнома имзоланган.

     

    Мувофиқликни баҳолаш натижаларини халқаро даражада тан олинишига эришиш бўйича қилинган ишлар.

     

    * Марказ қошидаги “Автотранспорт воситалари ва уларнинг қисмларини синаш лаборатория”си ISO/IEC 17025 стандартига мувофиқ ҳалқаро аккредитациядан ўтказилди (2017 йил 23 ноябр куни KZ.T.00.1969 - рақамли аккредитация гувоҳномаси Қозоғистон Республикаси “Миллий аккредитация маркази” томонидан расмийлаштирилган).

    * Автотранспорт  воситаларини синаш лабораториясининг аккредитация доирасига Бирлашган Миллатлар ташкилоти Европа Иқтисодий комиссияциясининг
    76 та ҳалқаро қоидалари (Правил ЕЭК ООН) киритилган бўлиб, ушбу қоидалар доирасида 139 дан зиёд синов кўрсаткичларини синаш имконияти мавжуд.

    марказнинг СМТни сертификатлаштириш идорасини Туркия давлатининг “Турк АК” халқаро аккредитлаш ташкилоти билан ҳамкорликда халқаро аккредитациядан ўтказилди 2017 йил 26 апрелда AB-0133-YS- рақамли аккредитация гувоҳномаси расмийлаштирилган. Ҳозирда 34 та корхоналар ҳалқаро даражада сертификатлаштирилган.

    Марказ қошидаги Физик-кимёвий синовлар лабораториясини мева-сабзавот маҳсулотларини синаш бўйича, Маҳсулотларни сертификатлаштириш идорасини мева-сабзавот ва машинасозлик маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича халқаро аккредитациядан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Orphus system