«O'ZSTANDART» AGENTLIGI

«SAMARQAND SINOV VA SERTIFIKATLASHTIRISH MARKAZI» DAVLAT KORXONASI

Ishonch telefoni :
(+998 66) 222-09-07

Туркия Республикаси билан ҳамкорлик

 

Марказнинг сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш идораси Туркия давлатининг “Турк АК” халқаро ташкилоти томонидан 2017 йил 26 апрелда ISO/IEC 17021 халқаро стандартига мувофиқ ИСО 9001 стандарти бўйича халқаро аккредитациядан ўтказиди (Аккредитация гувохномаси AB-0133-YS). Бунинг натижасида идора томонидан берилган сертификатларни дунёнинг 100 яқин давлатларида тан олиш имконияти яратилди.

Қозоғистон Республикаси билан ҳамкорлик

Марказ қошидаги “Автотранспорт воситалари ва уларнинг қисмларини синаш лабораторияси”ни халқаро аккредитациядан ўтказиш орқали мувофиқликни баҳолаш натижаларини халқаро даражада тан олинишига эришиш мақсадида, мазкур синов лабораторияси 2017 йил 23 ноябрда ISO/IEC 17025 халқаро стандартига мувофиқ Қозоғистон Республикаси Миллиа аккредитация Марказидан аккредитациядан ўтказилди (Аккредитация гувоҳномаси KZ.T.00.1969).

            Натижада лаборатория синовлари дунёнинг 60 дан зиёд ривожланаётган ва ривожланган давлатларида тан олиш имконияти яратилди.

2018 йилда Марказ қошидаги Сертификатлаштириш идораси, Физик кимёвий синовлар лабораториясини озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йўналишида халқаро аккредитациядан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Чет элда малака ошириш ва тажриба алмашиш (Россия, Латвия, Хитой, Қозоғистон давлатлари билан ҳамкорлик)

         “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси Россия Федерацияси “Автомобил ва автомотор илмий тадқикот институти” (НАМИ) билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Россиянинг Автомобил ва автомотор илмий тадқикот институти автополигонда 2018 йилнинг февраль ойида 2 нафар синов лабораторииялари мутахассислари ўз малакасини оширдилар.

         Сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш идорасидан 1 нафар ходим, экспортга кўмаклашиш бюросидан 1 нафар ходим ва синов лабораториялари компексидан 1 нафар ходимлар 2018 йилнинг июль-август ойларида Хитой Халқ Республикасида семинар тренингларда иштирок этишди.

         Озиқ овкат синаш лабораториясидан 1 нафар мутахассис Латвиянинг Рига шаҳридаги BIOR илмий тадқиқот институтида ташкил этилган  “Озиқ-овқат маҳсулотларини лаборатория синовларидан ўтказишда Европа иттифоқининг талаблари” мавзусидаги семинар тренингда ўз малакасини оширдилар.

Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳри “Алматы - стандарт” сертификатлаштириш марказида 2018 йилда 2 нафар сертификатлаштириш бўлимидан ва 1 нафар озиқ овкат синаш лабораториясидан мутахассислар тажриба алмашдилар.

Orphus system