«O'ZSTANDART» AGENTLIGI

«SAMARQAND SINOV VA SERTIFIKATLASHTIRISH MARKAZI» DAVLAT KORXONASI

Ishonch telefoni :
(+998 66) 222-09-07

 “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун мажбурий бўлган ахборотлар 

РЎЙХАТИ


I. “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг (кейинги ўринларда марказ деб ҳам аталиши мумкин) www.samarqandssm.uz расмий веб-сайтида (кейинги ўринларда расмий веб-сайт деб аталади) жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотларга қуйидагилар киради:

1.1 Марказнинг ҳуқуқий мақомини, унинг таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси, вазифалари ва функцияларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

1.2. Марказнинг юқори ташкилоти (“Ўзстандарт” агентлиги) томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини, шу жумладан тартиб-таомиллар, давлат хизматларини ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш муддатлари ва қийматини тартибга солувчи ҳужжатлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно);

1.3. Фаолиятига тааллуқли янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга).

1.4. Соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар.

1.5. Марказ фаолияти соҳасида Президент, Ҳукумат ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган дастурлар тўғрисидаги умумий маълумотлар.

1.6. Марказнинг бўлажак ва ўтказилган оммавий тадбирлари (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, кундалик фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар.

1.7. Марказнинг давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар.

1.8. амалга оширилишида марказ иштирок этадиган халқаро шартномалар тўғрисидаги ахборотлар.

1.9. Марказ фаолияти соҳасига кирадиган тармоқнинг ҳолатини, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда унинг ривожланиш динамикасини тавсифлайдиган асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар.

1.10. Марказ томонидан ўтказиладиган товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар.

1.11. бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар.

1.12. расмий веб-сайтнинг ахборот материалларидан фойдаланишда унга ҳаволалар мажбурий кўрсатилиши тўғрисидаги талаб.

1.13. Марказ томонидан ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари (комиссиялар, кенгашлар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар.

1.14. мажлис кун тартиби лойиҳалари, шунингдек сана, вақт, ўтказиш жойи ва уларда қатнашиш тартиби кўрсатилган ҳолда очиқ мажлислар ўтказиш режалари.

1.15. Марказ расмий веб-сайтда жойлаштириш зарур деб ҳисоблайдиган бошқа умумий фойдаланиладиган ахборотлар ва маълумотлар.

1.16. сайтдан фойдаланиш, шунингдек сайтдаги мавжуд атамаларнинг аҳамияти бўйича йўриқнома.

1.17. Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритиш учун қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган статистик ва бошқа ахборотлар.

II. Марказ томонидан расмий веб-сайт орқали кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари рўйхатига қуйидагилар мажбурий тартибда тақдим этилади:

2.1. Марказ раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, биографик маълумотлар ва улар билан боғланиш маълумотлари, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш кунлари шунингдек соатлари);

2.2. Марказ ва унинг бўлинмаларининг телефон рақамлари ва манзилли реквизитлари (почта, электрон манзили ва бошқалар), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумотлар бериш хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари, кириш йўллари, тўхташ жойлари ва жамоат транспорти рақамлари тўғрисидаги маълумотлар;

2.3. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган шакллар ва бланкалар, шунингдек бошқа ахборот (банк реквизитларидаги, манзиллардаги ва шу кабилардаги), шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг эркин кўчириш учун статистика ҳисоботи;

2.4. юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари, шикоятлари давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва бошқа мурожаатларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар;

2.5. Марказнинг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ва ахборот тусидаги шарҳлар, йил чораги ва йиллик ҳисоботлар, шунингдек тармоқнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар;

2.6. марказ раҳбарларининг расмий нутқлари ва баёнотлари матнлари;

2.7. марказнинг статистик ахборотлари;

2.8. Интернет тармоғидаги бошқа тегишли веб-сайтларга ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ҳаволалар;

2.9. тескари алоқа қилиш имкониятлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоботлари, хатлари, аризалари, шикоятларини марказ фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва мурожаатларининг бошқа шаклларини қабул қилиш (электрон-рақамли имзодан фойдаланишга қараб);

2.10. марказнинг матбуот хизмати тўғрисидаги маълумотлар (масъул ходимлар билан алоқага киришиш тўғрисидаги маълумотлар);

2.11. Марказ томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати;

2.12. «Электрон давлат хизматлари» ва «Очиқ маълумотлар» алоҳида бўлимлари;

2.13. Электрон почта орқали ҳамда эълонлар ва янгиликларни етказиб беришнинг оммавий автоматлаштирилган форматлари (шу жумладан SMS юбориш йўли билан) орқали расмий веб-сайтни янгилашга ёзилиш имконияти;

2.14. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг «Электрон ҳукумат» тизимида қатнашиши, унинг роли ва қатнашиши хусусияти, шунингдек ушбу соҳада амалга ошириладиган тадбирлар (қандай давлат хизматлари кўрсатилади, қандай маълумотлар айирбошланади ва шу кабилар) тўғрисидаги маълумотлар;

2.15.  Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тез-тез бериладиган саволларига жавоблар.

2.16. уларни кўрсатиш давлат органи ваколатига кирадиган давлат хизматлари кўрсатилган ҳолда Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестридан кўчирма ёки бундай ахборот мавжуд бўлган Давлат хизматлари ягона реестрига ҳавола.

2.17. Расмий веб-сайтда бошқа манбалардан ахборотларни жойлаштиришга фақат ахборот манбаи кўрсатилган тақдирда йўл қўйилади.

 

 

 

 

“Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси фаолияти тўғрисидаги фойдаланиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотлар

Р Ў Й Х А Т И

Ахборот номи

1

Хизматда фойдаланишга тааллуқли тижорат сири хисобланган тадбиркорлик субъектлари маълумотлари.

2

Жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари тўғрисидаги ахборотлар

3

Жисмоний шахснинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ахборотлар, худди шунингдек унинг шахсий ҳаёти сирини очувчи ахборотлар (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно)

4

Ахборот манбаи ёки тахаллус билан имзо чеккан муаллиф тўғрисидаги ахборотлар (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно)

5

Ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган почта, телеграф хабарлари ва бошқа хабарлар сири тўғрисидаги ахборотлар

6

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган тергов ва суд юритуви сири ҳисобланган маълумотлар

7

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот эгаси ахборот олишни чеклаган хизматга доир маълумотлар

8

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган (врачлик сири, нотариал ҳаракатлар, адвокатлик сири ва бошқалар) касб фаолияти билан боғлиқ маълумотлар

9

Ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунасининг моҳияти тўғрисидаги маълумотлар, улар ҳақидаги маълумотлар расмий тарзда эълон қилингунга қадар

10

Расмий веб-сайтда давлат сирларига, хизматда фойдаланишга тааллуқли ва қонун ҳужжатлари билан эълон қилиш ва тарқатиш тақиқланган бошқа ахборотлар бўлмаслиги керак (назорат идораларининг алоҳида кўрсатмалари ҳам шулар жумласидан).

 

 

 “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси фаолияти тўғрисидаги ахборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар

Р Ў Й Х А Т И

Мансабдор шахс Ф.И.Ш.

Лавозим

Телефони

Электрон манзили

1

Набиев Анвар Абдувохидович

Марказ директори в.в.б

(66) 222-78-32

info@samarqandssm.uz

2

(лавозимига кўра)

Метрология бўлими бошлиғи

(66) 222-36-46

metr@samarqandssm.uz

3

Бабаназаров Жамшид

Бош ҳисобчи

(66) 221-15-96

bux@samarqandssm.uz

4

Фазлиев Фурқат Фахриддинович

Ургут илмий-ишлаб чиқариш филилали раҳбари

(66) 483-33-35

filialurgut@samarqandssm.uz

5

Асатуллаева Мухаббат Иззатуллаевна

Маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси раҳбари

(66) 222-09-07

sert@samarqandssm.uz

6

Шакирова Фарида Ганиевна

Сифат тизимларини сертификатлаштириш идораси раҳбари

(66) 222-59-96

smt@samarqandssm.uz

7

Шарипова Шахноза Давроновна

Физик-кимёвий синовлар лабораторияси мудири

(66) 222-78-32

sinov@samarqandssm.uz

8

Волгина Светлана Анатолевна

Синов лабораториялари комплекси мудири

(66) 222-78-32

kil@samarqandssm.uz

Изоҳ: Марказ мансабдор шахслари лавозимлари ўзгарган тақдирда, ушбу мажбуриятларни бажариш янги тайинланган мансабдор шахс зиммасига юклатилади.

 

 


 

 

 “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартиби 

Мазкур тартиб “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ахборотдан фойдаланувчиларнинг “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг (кейинги ўринларда марказ деб ҳам аталиши мумкин) очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартибини белгилайди.

1. Умумий қоидалар

1. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига асосан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс ахборотдан фойдаланувчи ҳисобланади.

2. Мазкур низом талаблари марказ томонидан очиқ ҳайъат мажлисида иштирок этиш учун таклиф этилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Марказнинг ҳайъат мажлислари очиқ тарзда ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

5. Марказ ахборотдан фойдаланувчиларнинг танишиб чиқишлари учун бинонинг ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарида ва (ёки) махсус ажратилган жойларида очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой ва вақт ҳамда бошқа зарур ахборотлар ахборот стендлари ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган техник воситаларга мажлис ўтказилишидан камида уч кун олдин жойлаштиришлари шарт.

2. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши

6. Ахборотдан фойдаланувчи Марказнинг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиш учун марказга сўров билан мурожаат қилади. Сўров «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши лозим. Ахборотдан фойдаланувчининг идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилмаган сўровлар аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

7. Сўров келиб тушган куни у марказ томонидан алоҳида махсус журналда рўйхатга олинади ва зудлик билан кўриб чиқилади. Мазкур журнал ҳайъат масъул котиби томонидан юритилади.

8. Сўровга асосан ҳайъат масъул котиби ахборотдан фойдаланувчини очиқ ҳайъат мажлисида иштирок этувчилар рўйхатига киритади ҳамда бу ҳақда ахборотдан фойдаланувчига маълум қилади. Очиқ ҳайъат мажлисининг ўтказилиш санаси, вақти ёки жойи ўзгарган тақдирда, бу ҳақда ахборотдан фойдаланувчига маълум қилинади.

9. Ахборотдан фойдаланувчилар очиқ ҳайъат мажлисига шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида киритилади.

10. Ахборотдан фойдаланувчи очиқ ҳайъат мажлисига келмаган тақдирда, ҳайъат масъул котиби томонидан бу ҳақда махсус журналга ёзиб қўйилади.

11. Марказ мавжуд имкониятларидан ҳамда ахборотдан фойдаланувчилар сонидан келиб чиқиб, очиқ ҳайъат мажлиси ўтказиладиган залда ахборотдан фойдаланувчилар учун жой тайёрлайди. Ахборотдан фойдаланувчилар очиқ ҳайъат мажлиси ўтказиладиган залга махсус журналдаги қайд этиш кетма-кетлиги асосида жойлаштирилади.

Ахборотдан фойдаланувчилар сонининг кўплиги сабабли, уларни очиқ ҳайъат мажлиси ўтказилаётган залга жойлаштириш имкони бўлмаган тақдирда, улар очиқ ҳайъат мажлисининг боришини видео тасвир орқали монеликсиз кузатиб боришлари мумкин бўлган хонага жойлаштирилиши мумкин.

12. Марказ томонидан ахборотдан фойдаланувчилар очиқ ҳайъат мажлисининг боришини видео тасвир орқали монеликсиз кузатиб боришлари мумкин бўлган алоҳида хона жиҳозлаб қўйилади.

13. Ахборотдан фойдаланувчилар очиқ ҳайъат мажлиси бошлангунга қадар белгиланган жойга етиб келиши, рўйхатдан ўтиши ва белгиланган жойга ўтириши лозим. Ахборотдан фойдаланувчилар раислик қилувчи томонидан мажлис бошланганлиги эълон қилингандан сўнг келган тақдирда, кечикиб келган ҳисобланади ва ҳайъат мажлисига қўйилмайди.

14. Ахборотдан фойдаланувчи марказ томонидан тасдиқланган очиқ ҳайъат мажлисининг регламентида белгиланган тартибда мажлисда ҳайъат аъзоларига саволлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

15. Ахборотдан фойдаланувчи томонидан ҳайъат мажлислари давомида ҳайъат мажлиси муҳокамасига тааллуқли бўлмаган ва ушбу мажлисда муҳокама қилинмаган масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилган ёки саволлар билан мурожаат этилган тақдирда, унга мазкур масала бўйича ахборот олиш тартиби тушунтирилади.

16. Ахборотдан фойдаланувчи ҳайъат мажлиси ўтказилаётган вақтда тартибни бузмаслиги шарт. Ахборотдан фойдаланувчи мажлис ўтказилаётган вақтда тартибни бузган тақдирда, раислик қилувчи томонидан огоҳлантирилади.

Ахборотдан фойдаланувчи тартибни такроран бузган тақдирда, у раислик қилувчи томонидан мажлис ўтказилаётган залдан чиқариб юборилади. Мазкур ҳолат юзасидан ҳайъат масъул котиби далолатнома тузади ва далолатнома раислик қилувчи томонидан имзоланади.

17. Ахборотдан фойдаланувчиларга очиқ ҳайъат мажлисини фотосуратга, видео тасвирга олишга, овоз ёзиш воситаларидан фойдаланишга рухсат берилмайди.

18. Ҳайъат мажлиси баённомасида очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлган ахборотдан фойдаланувчиларнинг иштироки ҳақида тегишли маълумотлар кўрсатилиши лозим.

3. Якуний қоида

19. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2015 йил 25 ноябрдаги 140-мҳ-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Orphus system