«O'ZSTANDART» AGENTLIGI

«SAMARQAND SINOV VA SERTIFIKATLASHTIRISH MARKAZI» DAVLAT KORXONASI

Ishonch telefoni :
(+998 66) 222-09-07

Экспорт қилувчига ёрдам

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги "Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 122-сонли қарорига асосан ишлаб чиқарувчи корхоналарга қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга ёрдам бериш мақсадида "Ўзстандарт" агентлигида Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси (кейинчалик - Бюро) ташкил этилди.

Бюронинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга стандартларсертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар юзасидан халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича бепул маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
  • экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришда халқаро ва мамлакатлараро стандартлар талабларини жорий этиш ва уларга эришиш бў йича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • корхоналарга маҳсулотни хорижий бозорларга киритиш бўйича ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
  • маҳсулотни стандартлаштиришсертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш.

 “Ўзстандарт” агентлигининг Осиё, МДҲ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари билан халқаро ва мамлакатлараро ҳамкорлик тўғрисида тузилган Битимга мувофиқ Бюро ушбу мамлакатларга экспорт қилинадиган маҳсулотлар талаблари бўйича маълумотларни олиб, ўз фаолияти доирасида қўлламоқда.

Бюро ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Савдо-саноат палатаси, Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб қувватлаш Жамғармаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган.

“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан қабул қилинаётган чораларнинг самардорлигини ошириш, ҳамда Республикамизда экспорт салоҳиятини янада ошириш, мақсадида, ҳорижий ташкилотларнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бунинг яққол мисоли сифатида Германия халқаро ҳамкорлик жамиятнинг (GIZ) “Марказий Осиёда минтақавий савдога кўмаклашиш” Дастури ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Финляндия ҳукумати томонидан молиялаштириладиган “Савдо ривожланишига  кўмаклашиш” лойиҳаси кўмагида “Ўзстандарт” агентлигининг “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси” томонидан “Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига қандай қилиб экспорт қилиш керак (мева-сабзавот маҳсулотлари мисолида)” ҳамда “Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига қандай қилиб экспорт қилиш керак (текстиль маҳсулотлари мисолида)” ҳамда қўлланмалари тайёрланди.

Республикамизнинг барча тармоқлари каби техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш ва 

сертификатлаш соҳасида ҳам тадбиркорлик субъектларини, айниқса, экспортёр корхоналарга имтиёзлар яртилган. Бунга яққол мисол сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122–сонли «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ экспортга етказиб бериш учун ишлаб чиқилган маҳсулотларни мажбурий равишда сертификатлаш бекор қилинганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин.


     

Боғланиш: 

Бюро вакили: Сирожиддин Адилов

МанзилСамарқанд шаҳар, Амир Темур кўчаси, 147 “А” уй

Телефон: (0366) 221-21-39

E-mailbyuro@samarqandssm.uzsirojiddin.adilov@mail.ru 

Уяли телефон/телеграм: +998939919160

Orphus system