«O'ZSTANDART» AGENTLIGI

«SAMARQAND SINOV VA SERTIFIKATLASHTIRISH MARKAZI» DAVLAT KORXONASI

Ishonch telefoni :
(+998 66) 222-09-07

“Ургут” эркин иқтисодий зонаси 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон”, “Хозарасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги ПФ-4931-сонли фармонига асосан Самарқанд вилоятининг Ургут, Пастдарғом ва Нуробод туманларида “Ургут” эркин иқтисодий эонаси ташкил этилган.

Ҳозирги кунда эркин иқтисодий зонада жами 65 та лойиҳа иштирокчиси сифатида гувоҳнома олган, лойиҳаларнинг умумий қиймати 218639 минг долларни ташкил этади (2018 йил август ойи маълумоти).

 “Ургут” эркин иқтисодий ҳудудида фаолият юритаётган корхоналарнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш бўйича Ургут илмий-ишлаб чиқариш маркази (филиали) фаолияти йўлга қўйилган.

Ургут илмий-ишлаб чиқариш маркази

  • вазифалари:
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий хужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • илмий-техник дастурлари ва инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишда иштирок этиш;
  • корхоналарнинг илмий техник ва интеллектуал салоҳиятини ошириш;
  • иқтисодий, илмий техникавий ва бошқа соҳадаги механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш орқали янги маҳсулот ва бошқа ишлаб чиқаришларни ташкил этишга кўмаклашиш;
  • корхоналарда ўлчов воситаларини қиёслаш, аттестатлаш, маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ҳамда сифат менежмент тизимларини жорий этишни ташкил этиш;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни халқаро талабларга мувофиқ маркировка қилишни ташкил этиш;
  • Илмий-ишлаб чиқариш марказига қонун хужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар хам юклатилади.

Боғланиш учун маълумотлар:
Манзил: Ургут шаҳри, Навоийшох кўчаси, 120 уй.
Тел: (0366) 483-33-35
Мобил алоқа/телеграм: (+99893) 344-82-96
e-mail: urgutfilial@umail.uz



“Samarqand sinov va sertifikatlashtirish markazi” davlat korxonasining metrologik o’lchov vositalarni davlat qiyoslash ko’rigidan o’tkazish bo’yicha Urgut tuman filali

- Maishiy hisoblagichlarni davlat qiyoslash ko’rigidan o’tkazish.

Manzil: Urgut tumani Navbog’ maxallasi Navoiy shox ko’chasi  (orientir: Urgut tuman xududiy  elektr tarmoqlari korxonasi qoshida).  Ma'sul xodim L.Burxonov tel. +99893624-78-01

Orphus system