«O'ZSTANDART» AGENTLIGI

«SAMARQAND SINOV VA SERTIFIKATLASHTIRISH MARKAZI» DAVLAT KORXONASI

Ishonch telefoni :
(+998 66) 222-09-07

Истеъмолчилар ҳуқуқларини бузилишига йўл қўйманг!

Аҳолидан ноннинг сифатига, вазнига, ҳажмига нисбатан бўлган эътирозларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари, “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департаментнинг вилоят мутахассислари ва Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази мутахассислари билан ўрганиш ўтказилмоқда.

Бугунги кунга қадар вилоятимизда қолипли нон ишлаб чиқарувчи 79 та корхоналарда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Натижада, ишлаб чиқарилаётган 0.5 кг ва 0,6 кг қолипли нонларнинг 10 донаси ўртача оғирлигидан кам томонга 2,5 % гача оғиши бўйича жавоб бермаган 53 та корхоналар аниқланди.

Ушбу корхоналарга тегишли тушунтиришлар берилмоқда.

1537031891_5b9cade6ae930.jpg

Ҳурматли қолипли нон ишлаб чиқарувчилар, ушбуларни инобатга олган ҳолда қолипли нон массасини белгиланган меъёр талаблари асосида маҳсулот ишлаб чиқаришингизни сўраймиз. Стандарт талабларини бажармаслик истеъмолчилар ҳуқуқларини бузилишига олиб келишини унутманг !

Телеграм каналига аъзо бўлинг

@samarqandssm


Chop etilgan: 08.11.2019

Orphus system