«O'ZSTANDART» AGENTLIGI

«SAMARQAND SINOV VA SERTIFIKATLASHTIRISH MARKAZI» DAVLAT KORXONASI

Ishonch telefoni :
(+998 66) 222-09-07

Муносабат

Screenshot_2019-10-05-21-48-03-774_org.telegram.plus.png

Телеграм ижтимоий тармоғидаги "Сиздан телеграм" каналида “Мирбозорда сертификатсиз ун сотилмоқда” мавзусида видеолавҳа жойланди ҳозирда 7 мингдан зиёд киши ўқиди.

Сифати кафолатланмаган маҳсулот юзасидан бефарқ бўлмаслик албатта бизни қувонтирадиган ҳолат.

Аммо ушбу видеони кўриш жараёнида сотилаётган маҳсулот сифатини тасдиқловчи хужжатни сўраш ҳолатига дуч келмайсиз, шу билан бирга “Самарқанд вилояти Нарпай туманидан ёзмоқдамиз. Мирбозор бозорида сертификатсиз ун сотилмоқда. Сифатига кафолат йўқ. Қолаверса, маҳсулот вазнидан уриб қолиш ҳолати ҳам кузатилмоқда. Буни ким назорат қилади?” дея матн келтирилган.

Ушбу "айбловлар" ҳам асосли дея олмаймиз, бундан ташқари эслатиб ўтмоқчимиз Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида" ги Қонунига асосан мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотларни мувофиқлик сертификатисиз мамлакат ҳудудида реализация қилиш ман этилади. Шу ўринда тайёрловчилар ҳам илова қилинган техник ҳужжатда маҳсулот мувофиқ келиши лозим бўлган сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотларни ҳамда норматив ҳужжатларни кўрсатишлари ва бу маълумотлар истеъмолчи (харидор, буюртмачи) эътиборига етказилишини таъминлашлари шарт.

Бугунги кунда бозорларни назорат қилувчи мутасадди ташкилотлар мавжуд бўлиб, нафақат Мирбозор бозори, балки барча бозорларни назорат қилишлари керак. Албатта сифати кафолатланган маҳсулот аҳоли ҳаёти, соғлиги, мол-мулки ва давлат манфаатларига таъсир қилишини инобатга олиб барчангизни маҳсулот ҳарид қилишда бефарқ бўлмасликка чақирамиз.

Телеграм каналида кузатиб боринг @samarqandssm


Chop etilgan: 06.10.2019

Orphus system